

"Мен ўзидан хотиржамлик тарқатадиган, "иккинчи қават"да яхши ҳаракат қиладиган ва реакцияси кучли дарвозабонман. Узун бўйим туфайли бошқалар ета олмайдиган тўпни қайтара оламан.
Менда тажриба бор - кўплаб турнирларда иштирок этиб, совринлар қўлга киритганман. Жамоа ғалаба қозонишда давом этмоқчи бўлса, унга ғолиблар керак бўлади. Бу борада жамоага қўшадиган ҳиссам сезиларли бўлиши мумкин" - дейди Куртуа.
26 ёшли бельгиялик Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилди.


