Кристиан Эриксен: "Сизлар билан фахрланаман!"

Aslanov Jasurbek
4 июл 2021
Дания терма жамоаси Евро-2020 чорак финалида Чехияни мағлуб этгач (2:1), Кристиан Эриксен жамоадошларига хабар йўллади.

Хабар қилинишича, ўйиндан сўнг Эриксен терма жамоанинг чатида қуйидаги хабарни қолдирган: "Мен сизлар билан фахрланаман!"

29 ёшли Эриксен Евро-2020'нинг 1-туридан ўрин олган Дания — Финляндия учрашувида майдонда юрак хуружига учради. Шифокорлар футболчини ҳаётга қайтаришга муваффақ бўлишди, кейинчалик у Копенгаген клиникаларидан бирида реабилитация қилинди, у ерда Кристианга дефибрилатор ўрнатилди. 

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионатининг ярим финалида данияликлар Англия билан ўйнайди. Ушбу учрашув 7 июль куни Лондонда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta Dello Sport