Комиссар Жюбер ёки жонли эфирда ўғирлик (видео)

Aslanov Jasurbek
20 июн 2016
Францияда Европа чемпионати давом этмоқда ва мусобақани ёритиш учун турли мамлакатлардан келган телемуҳбирлар Францияда ижод қиляпти.

"Sky Sport Italia" муҳбири Ангело Манжианте жонли эфирда ишлашни бошлади ва кутилмаганда қора танли йигит қўлида сумка билан журналистнинг орқасидан ўтиб кетди. Франциялик полициячилар эса уни қувишаётган эди. Ангело эфирни тўхтатмади ва сўзларини давом эттирди.

Видеога диққат билан қарасангиз, журналистнинг орқасидан кўк кийимли аёл ўтади ва у либосини ичига бир нима яшириб олгани кўриниб қолади.

TAS-IX 



TAS-IX эмас



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia