Каррагер: "Манчестер Юнайтед" Моуриньони ҳайдаб юбориши керак"

Aslanov Jasurbek
21 авг 2018
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо иши ҳақида фикр билдирди.

"Жозе Моуриньо келаси мавсум "Манчестер Юнайтед"да қолади деб ўйламайман. У шу мавсумнинг ўзида ҳам кетиши мумкин. Моуриньо - бугунги кун мураббийи, эртанги эмас. Эд Вудворд уни таклиф қилаётганида буни яхши билган.

Моуриньони қўлга киритсангиз, барча ҳаёлларингиз бугун ғалаба қозониш ҳақида бўлади. Шу сабабли у Ибрагимович, Санчес ва Матични таклиф қилди.

Ҳеч ким "Брайтон"дан учралган мағлубият каби омадсизликларни кўришни истамайди. Айнан шу сабаб туфайли у ҳайдалиши керак. Янги мавсумда бунинг давомини кўришни истамайман" - дейди Каррагер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Independent