

"Юрген Клопп буни айтмайди, лекин мен айтаман: 9 очко – жамоа назорат қила оладиган жуда яхши устунлик. Агар бугун "Ливерпуль" ғалаба қозонса, мусобақа ғолиби бўлади.
Менимча, дуранг "шаҳарликлар" учун яхши, мерсисайдликлар учун ёмон натижа ҳисобланади. "Энфильд"даги ғалаба – мезбонлар учун ягона ижобий натижа бўлади", – дейди Моуриньо.



