

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бўлажак мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоа айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда. "Лочинлар"нинг бугун кечки машғулотида бироз оғриқ ҳис қилаётгани сабаб дарвозабон Ўткир Юсупов ҳамда ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев қатнашишмади. Руслан Жиянов эса жамоа билан бирга шуғулланмоқда, шунингдек ОКМКни тарк этган ҳимоячи акром Комилов ҳам "Навбаҳор" машғулотларида иштирок этмоқда. Бенжамин Тейди ҳам етиб келган ва шуғулланмоқда. "Навбахор"нинг бугунги машғулотидан суратларни қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" 14 январь куни хориж йиғинини ўтказиш учун туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетади.
Фото: Толибжон Қосимов



























