Жикия: "Ўзбекистон билан 0:0 ҳам яхши натижа"

Sherzod Nurmatov
21 ноя 2022
Россия терма жамоаси ҳимоячиси Георгий Жикия Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувидан (0:0) сўнг фикр билдирди.

"Ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишни истаганимиз аниқ. Лекин 0:0 ҳам яхши натижа. Меҳмонда ўйнадик. Келинг, ҳаммасига ижобий қарайлик.

Мухлислар танқиди? Бу биринчи марта эмас, ҳамма бунга тайёр эди.

Жамоада қайта қуриш, янги одамлар, дебютантлар бор деб айтиб ўтирмайман. Бу фақат бизга тааллуқли. Буни енгамиз ва ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Тезроқ бир-биримизга кўникишимиз лозим", – деди Россия терма жамоаси ва "Спартак" ҳимоячиси.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: FootballHD