

"Бугун яхши ёки ёмон ўйнадик дея олмайман. Ғалаба учун майдонга тушгандик, ўхшамади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам йигитларга хоҳиш ва иштиёқ учун раҳмат айтаман. Бу ўйинда бизга маҳорат етишмади.
Жамоа Суперлигада қоладими йўқми буни худо билади. Қолган учта ўйинда охиригача курашамиз. Ҳар бир очко муҳим ҳисобланади. Ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки бугун икки очко йўқотдик. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Охиригача курашамиз",- дейди Жамшид Саидов.



