Жамшид Саидов: "Бугун "Бунёдкор" легионерлари яхши ўйин кўрсата олишмади"

Aslanov Jasurbek
2 мар 2024
Суперлига 1-тури доирасидаги “Бунёдкор” - “Қизилқум” (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, мавсум старти билан футбол аҳлини табриклайман. Биринчи таймда яхши ўйнадик, иккинчи таймдаги ўйинимиз эса бироз ранжитди. Ғалабадан мамнунман. Мухлисларга эса алоҳида раҳмат айтаман.


- “Қизилқум” 10 баллик тизимда ҳатто 15 баллга лойиқ ўйин кўрсатди. Жамоада захира ўриндиғи тор. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Ҳа, бугун захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришмади. Захирадан тушганлар ёш бўлганликлари учун унча ўхшамади.


- “Бунёдкор” ҳақида нима дея оласиз?

- Бунёдкор кучли рақиб. Бугун уларнинг легионерлари яхши ўйин кўрсата олишмади.


- Айрим позицияларда футболчиларни ўз жойида ўйнатмадиниз. Масалан, Азизбек Усмонов ва Шерзод Файзиевни…

- Ҳа, уларни бошқа жойда ўйнатишга қарор қилдим. Умуман олганда, улар бошқа позицияларда ҳам ўйнай олади. Бу табиий ҳол.


- 65-дақиқадан сўнг жамоа чарчаб қолгандек туюлди…

- Ҳа, бу сезилди. Масалан, захирадан тушганлар ўйинни кучсизлантиришди. 


- Лобжанидзе ва Ғиёсов қачон сафга қайтишади?

- Улар ҳозирда жароҳатларини даволаш билан банд. Тез ораада уларни майдонда кўрасиз.



Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia