Италия А серияси. “Лацио” кичик ҳисобда ғалабага эришди
Италия А сериясининг 5-турида “Лацио” ўз майдонида “Болонья”дан (2:1) устун келди.
Алберто ва Иммобиленинг голларига меҳмонлар Де Сильвестрининг голи билан жавоб қайтаришди. Натижада беш ўйинда 7 очко тўплаган “Лацио” турнир жадвалининг 10-поғонасига кўтарилган бўлса, “Болонья” 18-поғонада қолиб кетди.