

Испания терма жамоаси аёллар футболи либоси дизайнидаги формада майдонга тушади, дея хабар бермоқда терма жамоа матбуот хизмати. Бу қарор аёллар жамоалари ўртасидаги бўлажак Европа чемпионатини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
2022 йилги аёллар ўртасидаги Европа чемпионати 6-31 июль кунлари Англияда бўлиб ўтади. Испания терма жамоаси Германия, Дания ва Финляндия билан бир гуруҳдан жой олади.
Эслатиб ўтамиз, расмий ўйинда аёллар либоси дизайнида илк бор Германия терма жамоаси футболчилари майдонга тушишганди.



