

Мораес Англия Премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган “Ливерпуль” клубига қарши кечган учрашувда ҳужумчи Садио Мане билан тўқнашиб кетганди. “МС”нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда Эдерсон жиддий тарзда жароҳат олган эди.
Ходиса ўйиннинг 37-дақиқасида рўй бериб, Мане оёғи билан Эдерсоннинг юзига тепиб юборганди. Натижада бразилиялик дарвозабон ўйинни якунига етказа олмай захирага олинган эди.




