Иммобиле "Ювентус"га қарши ўйнамаслиги мумкин

Оқил Абдубарноев
9 май 2022, 21:37
"Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиле соғлиги сабабли "Ювентус"га қарши ўйнамаслиги мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, 32 ёшли футболчи А Сериянинг 36-тури доирасидаги "Сампдория"га қарши ўйинда (2:0) ўнг тўпиғидан жароҳат олган. У 90 дақиқани майдонда ўтказа олди, бироқ оёғида оғриқ сезган.

Шу муносабат билан унинг Италия чемпионатининг 37-турида “Ювентус” билан ўйинда иштирок этиши сўроқ остида турибди. Учрашув 16 майга белгиланган.

Иммобиле жорий мавсум А Сериянинг 31 ўйинида 27 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sport Mediaset