

Мазкур ўйинда “армиячилар” дарвозасини Игорь Акинфеев қўриқлади. Натижада Акинфеевнинг фаолияти давомидаги “қуруқ” ўйинлари 300 тага етди. Игорь россиялик дарвозабонлар ичида биринчи бўлиб, мазкур маррани забт этди. Бунгача Лев Яшин (203 та ўйин), Евгений Рудаков (206), Сергей Овчинников (215 та ўйин; хориждаги фаолияти билан ҳисобланса), Ринат Дасаев (252 та ўйин)лар 200 лик маррани забт этганди, холос.



