Ибрагимович “Сан-Сиро”да 8 йил деганда яна гол урди

“Милан” Италия Кубоги чорак финали доирасида “Торино”ни 4:2 ҳисобида таслим қилди.

Захирадан ўйинга қўшилган Златан Ибрагимович қўшимча бўлимларнинг иккинчисида миланликларнинг баҳсдаги сўнгги голига муаллифлик қилди. Бу 38 ёшли футболчининг “Милан”га қайтгандан сўнг “Сан-Сиро”да урган илк голи бўлди. Златан сўнгги бор ушбу стадионда “Ювентус”га қарши баҳсда 2012 йил гол урганди.

Ибра “Милан”га қайтиб, ҳозиргача бешта ўйин ўтказиб, иккита гол урди.


Манба: Championat.asia