

20 август куни 30 ёшли футболчи ва унинг рафиқаси ўғил фарзандли бўлди.
"Дунёга хуш келибсан, Генри Эдвард Кейн. Сени яхши кўраман, болажоним!", – деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқларда.
Кейн ва унинг рафиқаси Кейт Гудланднинг аллақачон битта ўғли ва иккита қизи бор. Жуфтлик 2019 йилда турмуш қурган.



