

"Челси"ни танладим, сабаби бу жуда катта клуб ва бу ерда қурилаётган катта лойиҳа жуда ҳам ёқади. Бу ерда бўлишдан жуда хурсандман ва менга Лондон ёқишини қайд этишим керак", — дейди Гюсто.
19 ёшли француз "Челси" билан 2030 йилга қадар шартнома имзолади, аммо мавсумнинг қолган қисмини ҳозирги клубида ижарада ўтказади.
Густон "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2022/23 йилги мавсум Лига 1 доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, битта ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.



