

"Жаҳон чемпиони сифатида биздан кўп нарса кутишади. 2016 йилда содир бўлган воқеадан сўнг биз кубокни ютишни жудаям хоҳлаймиз. Бу бизнинг мақсадимиз", — дейди француз форварди.
Франция терма жамоаси мусобақани 15 июнь, сешанба куни Германияга қарши ўйин билан бошлайди. Германиядан ташқари, французлар гуруҳда Венгрия ва Португалия жамоалари бўлиб тўқнашишади.
30 ёшли Гризманн 2014 йил март ойида Франция терма жамоасида дебют қилган ва шу вақт ичида у 90 та ўйинда 36 та гол киритишга мушарраф бўлган.



