Годин фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Alisher
18 ноя 2021
"Кальяри" ҳимоячиси Диего Годин фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.

35 ёшли уругвайлик футболчига "Бешиктош" қизиқиш билдирмоқда, турклар футболчи билан қишки трансфер ойнасида шартнома имзолашга тайёрлар.

Годин 2021/22 йилги мавсум "Кальяри" сафида 9та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 2 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia