Гальярдо Уругвай терма жамоасини бошқариши мумкин

Alisher
29 ноя 2021, 13:23
"Ривер Плейт" бош мураббийи Марсело Гальярдо клубдан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 45 ёшли аргентиналик учун Уругвай терма жамоаси даъвогарлик қилмоқда.

Мамлакат футбол федерацияси мутахассис билан музокараларни бошлаган. Шартноманинг 2024 йилга қадар тузилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Гальярдо 2014 йилдан бери "Ривер Плейт"ни бошқаради. Унинг қўл остида жамоа Аргентина чемпиони, уч карра мамлакат Кубоги соҳиби, шунингдек икки бор Либертадорес Кубоги ғолибига айланди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira