Футзал. Акбар Усмонов U-20 Осиё чемпионатининг энг яхши тўпурари

Tolibjon Qosimov
27 май 2017
Кеча футзал бўйича тарихда илк бор ўтказилган U-20 Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Мусобақа якунида энг яхшилар тақдирланди. Унга кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳужумчиси Акбар Усмонов мусобақа тўпурари деган номга сазовор бўлди. Акбар Осиё чемпионати давомида рақиблар дарвозасига жами 13та тўп киритди. Ундан кейинги ўриндаги Афғонистон U-20 терма жамоаси аъзоси Жавад Ҳаидари эса 10та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё чемпионатида 4-ўринни қўлга киритди.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz