Франк де Бур Голландия терма жамоасини бошқаришни рад этди

Tolibjon Qosimov
29 мар 2017, 19:34
"Аякс" ва "Интер" жамоаларининг собиқ бош мураббийи Франк де Бур Голландия миллий терма жамоасини қабул қилиб олишни рад этди.

Буни "Football Italia" тасдиқлади. Де Бур ҳозирча клуб миқёсида ишламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралаши доирасида Болгариядан учралган мағлубият (0:2)дан кейин "лолалар юрти" жамоасининг устози Данни Блинд истеъфога чиқарилган эди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football Italia