

- Биринчи Класико ҳақида? «Реал»га қарши ўйнаш – ҳар доим зўр.
– Жамоангиз ўйини ҳақида нима дея оласиз?
– «Ман Сити»га қарши ўйинимиз билан таққослаганда биз анча яхши кўриндик. Ўйинни назорат қилган пайтимиздаги ҳаракатларимиз менга жуда ёқди. Таассуротларим яхши. Бу шунчаки репетиция бўлса-да, биз яхши ўйнадик.
Пау Виктор? У 2 ўйинда 3та голга муаллифлик қилди. Ёмонмас. У ўз ишини яхши бажармоқда. Унинг асосий жамоада қолиши аниқми? Кўрамиз, асосий таркиб учун эшик доим очиқ, - деди Каталония клуби бош мураббийи.



