"Фанат Суперлига". "Сурхон" – "Навбаҳор" 0:3

Narzulla Saydullayev
9 апр 2020, 17:59
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.  

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига". "Сурхон" – "Навбаҳор"

"Ўйин" соат 18:00да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!       

1-Савол: 2000 йил Олий лигада "Сурхон" тўпурари ким бўлган? Жавоб: Жалолиддин Исоқулов (ҳеч ким топа олмади)

2-Савол: 2008 йил Лочин Солиев қайси клубда ўйнаган? Жавоб: Бухоро (Bahrom Abdullaev  "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)

3-Савол: 2006 йил Олий лигада "Навбаҳор" тўпурари ким бўлган? Жавоб: Ариф Мирзоев (JS  "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)

4-Савол: 2015 йил Ўткир Юсупов қайси клубда ўйнаган? Жавоб: Насаф  (JS  "Навбаҳор" мухлиси биринчи бўлди)

Ўйин тугади. "Сурхон" – "Навбаҳор" 0:3

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›