

"Албатта, мен Эрлинг билан "Реал"да ўйнашни хоҳлайман. Мен бир оз келажаги борасида сўрадим, аммо у бу ҳақда кам гапиради. Ҳар эҳтимолга қарши, менда бу борада сиз билан бўлишадиган нарса йўқ", - дейди Эдегор.
Холанд 2020/21 йилги мавсум "Боруссия" (Дортмунд) либосида 41та гол ва 12та ассист қайд этди.
Transfermarkt 20 ёшли норвегни 110 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчига Европанинг топ-клублари, жумладан "Реал" қизиқиш билдирмоқда.



