ЕЧЛ. "Реал" - "Селтик" учрашувини аёл ҳакам бошқариб боради

Omonjon To`xtamirzayev
31 окт 2022
Стефани Фраппар Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич учрашуви бош ҳаками этиб тайинланди.

38 ёшли франциялик рефери гуруҳ босқичи 6-тури доирасидаги "Реал" - "Селтик" тўқнашувини бошқариб боради.

Тарихда илк бор Мадрид клуби иштирокидаги ўйинда аёл-ҳакам ишлайди.

Бу мавсум Фраппар Франция чемпионатининг 6 та, Европа Лигасининг 2 та ҳамда ЖЧ-2022 саралашидаги 2 учрашувни бошқариб борган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia