ЕЧЛ. Нойер “қуруқ” ўйинлар бўйича Буффонни ортда қолдирди. Рекорд эса Касильясга тегишли

Eldor Akmurzayev
14 сен 2022, 10:00
Чемпионлар Лигаси 2-турида “Бавария” ўз майдонида “Барселона” устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Мюнхенликлар кипери Мануэль Нойер ўйин дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолди. Нойер мусобақада 53-ўйинини “қуруқ” ўтказди ва бу борада 2-ўриндаги Жанлуижи Буффонни ортда қолдирди.

Мазкур натижа бўйича рекорд эса “Реал” ҳамда “Порту” собиқ посбони Икер Касильясга тегишли – 59 та “қуруқ” баҳс.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru