Дринкуотер: "Лестер" "Атлетико"га қарши баҳсда дуранг учун ўйнамайди"

Aslanov Jasurbek
11 апр 2017, 18:45
"Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Дэниел Дринкуотер "Атлетико"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси илк чорак финал баҳси ҳақида фикр билдирди.

"Биз вазифамизни яхши уддаладик. Бу Чемпионлар лигасидаги илк мавсумимиз. Кўпчилик бизга ишонди деб ўйламайман, аммо ўзимизни кўрсата олдик. Бунинг учун футболчилар ҳамда мураббийлар штабига раҳмат. Қанча узоққа борсак, биз учун шунча яхши. Айни дамда бизда ҳаммаси яхши. Ярим финалга йўл олмоқчимиз. Дуранг ёки мағлубият қайд этиш ниятимиз йўқ. Жавоб ўйинида хурсандчилик учун сабабимиз бўлади деб умид қиламан. Керакли натижага эришиш учун ҳозир Мадридга йўл оляпмиз. Ярим финалга йўл ола биламиз деб умид қиламан" - дейди Дринкуотер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com