

Деян Ловрен жароҳат олди. Шу боисдан футболчи Хорватия терма жамоасининг ноябрь ойидаги 2 та ўйинида қатнашмайдиган бўлган. Хорватлар ФИФА кунлари доирасида Туркияга қарши ўртоқлик ўйинида, шунингдек, Миллатлар Лигаси мусобақасида Швецияга қарши ўйнаши белгиланган. Ловрен шундоқ ҳам карточкалар сабаб шведларга қарши ўйинда қатнаша олмасди. Шу боисдан футболчи Хорватия ихтиёрига бормаган ва Россияда қолган.
Ловреннинг терма жамоа сафига Португалияга қарши ўйинга қадар бориши кутилмоқда. Ушбу баҳс 17 ноябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган.



