

"Агар биз ПСЖга қарши баҳсда ижобий натижага эришсак, ярим финалга чиқамиз. Финалгача иккита учрашув қолади. Жамоа қачон турнирдан чиқиб кетишини билмайсан, аммо Чемпионлар лигаси клубимиз жуда муҳим. Премьер-лига ҳақида ҳам унутганимиз йўқ. Англияда рақобат жуда юқори. Хатто лиганинг 15-ўриндаги жамоаси билан ўйнасанг ҳам рақиб кучли ўйин кўрсатади. Бошқа мамлакатларда 15-ўриндаги жамоага қарши ёшларни тушириш мумкин. Англияда эса бунинг иложи йўқ" - дейди Де Брюйне.



