

Ушбу учрашувда "шерлар" сафида ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов майдонга туша олмайди. Сабаби футболчи "Ал Ҳилол"га қарши ўтган иккита ўйинда иккита сариқ карточка олди.
"Пахтакор" сафида Жамшид Искандеров, Жавоҳир Соҳибов ва Камолиддин Тожиевда биттадан сариқ карточка мавжуд.
Эртанги ўйин соат 17:00да "Пахтакор" Марказий стадионида бошланади.



