

"Мени Уэлбек билан боғлиқ муаммолар безовта қилмоқда. Аҳир у март ойидан бери терма жамоа сафида майдонга тушгани йўқ. Энди эса ярим йилни ўтказиб юбориши мумкин. Умид қиламанки, Данни тезроқ жароҳатидан қутилади ва сафга қайтади. Акс ҳолда, мен Варди, Кейн ва Уолкоттларга ишонч билдиришимга тўғри келади", - дейди мураббий.



