Дани Карвахаль ЕЧЛ рекордини такрорлади

“Реал” 1/8 финалнинг иккала ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этди.

“Қироллик клуби”нинг ушбу ғалабаси Дани Карвахалнинг яна бир рекордни такрорлаши учун замин ҳозирлади. Дани мазкур мусобақада деярли уч йилдан бери мағлубиятга учрагани йўқ (Алоҳида ўйинчи назарда тутилмоқда,  клуб эмас).  Унинг ушбу мағлубиятсиз серияси 24 ўйинга етди. Худди шундай натижани 8 йил аввал МЮ сафида Патрис Эвра ва Нани ҳам қайд этишган эди.

Дани Карвахаль сўнгги бор “Реал” таркибида 2015-йил майида “Ювентус”га қарши ўйинда мағлуб бўлганди.


Манба: Opta