

«Мен бундай кўринишдаги саволларга доим бир хил жавоб бераман — футбол жамоавий спорт тури, бу ерда ҳар бир футболчи бир — бирига боғлиқ бўлади. Аббос деярли бир ой давомида биз билан бўлмади, унга жамоага мослашиб ошишига бироз вақт керак. У эндигина иккитагина машғулот ўтказди. Умуман олганда унинг бугунги ўйинидан қониқдим. Мен футболчиларимнинг ҳаракатини ҳеч қачон оммага маълум қилмайман», — деди ЦСКА устози.



