Coca Cola Суперлигаси. 22-тур дисквалификациялари: "Қизилқум" 3, "Локо" 2 та йўқотишга эга

Sherzod Nurmatov
17 окт 2022, 11:02
ЎзПФЛ бугун старт оладиган 22-турда дисквалификацияга учраган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра бўлажак турни "Қизилқум"дан 3 нафар футболчи ўтказиб юборади. "Локомотив" 2 нафар футболчининг ёрдами тегмайди. "Динамо", АГМК, "Сўғдиёна" ва "Сурхон"дан эса 1 нафардан ўйинчи майдонга туша олмайди.


22-тур дисквалификациялари:

Иброҳим Йўлдошев ("Динамо")

Алксандар Станисавлевич ("Қизилқум")

Азизбек Усмонов ("Қизилқум")

Темурхўжа Абдухолиқов ("Қизилқум")

Санжар Қодирқулов ("Локомотив")

Жасур Жалолиддинов ("Локомотив")

Миржамол Қосимов (АГМК)

Абдужалил Маназаров ("Сўғдиёна")

Луис Мигель Кезада ("Сурхон")



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz