АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди

Alisher Ostonov
1 ноя 2025, 22:00
АПЛ 10-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

"Арсенал" биринчи бўлимда Виктор Гёкереш (14-дақиқа) ва Деклан Райс (35-дақиқа)нинг голлари эвазига ғалабани ўзиники қилди.




МЮ Каземиронинг 34-дақиқадаги голи эвазига ҳисобни очди. Аммо, "Ноттингем Форест" 48 ва 50-дақиқаларда Морган Гиббс-Уайт ва Николо Савонанинг голлари билан ҳисобда олдинга чиқиб олди. МЮ эса 81-дақиқада Амад Диаллонинг голи эвазига бир очколик бўлди.




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia