Бруну Роналду билан боғлиқ вазият ҳақида: “Мақсадим унга тўпни ошириш эди ва Криштиану гол ургандек туюлди”

Eldor Akmurzayev
29 ноя 2022, 08:55
ЖЧ-2022 гуруҳ босқич 2-турида Уругвай устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин ўйин қаҳрамонига айланган Португалия ТЖ етакчиси Бруну Фернандеш ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу бизнинг жамоамиз, бирдамлигимиз, боримизни беришимиз ва ўзаро бир-биримизни қўллашимиз. Буларнинг барчаси бизга шундай натижаларга эришиш имконини беради.

Голни худди Криштиануга тегишлидек (биринчи гол ҳақида) нишонладим, у тўпга тегингандек туюлди. Мақсадим унга тўпни ошириш эди, аммо ким гол урса ҳам, бу жамоага ғалаба келтирганидан хурсандмиз.

Криштиану – ҳужумчи, у голлар излайди, бу юқори чўққилар учун муҳим, аммо энг асосийси кейинги босқичдамиз”, дейди Фернандеш.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: A Bola