

Хитой чемпионатининг биринчи даврасида тўлиқ иштирок этиб, хитойликлар сафида 29та учрашувда майдонга тушган бразилиялик испан грандига ўтганидан сўнг дам олмади. 14 август куни Паулиньонинг трансфери эълон қилинди, 18 августда эса ЛаЛигада янги мавсум бошланди. Ярим ҳимоячи кетма-кет 14 ойдан бери танаффусларсиз ўйнаб келмоқда. Ушбу вақт ичида у 73та учрашувда майдонга тушди ("Барса" билан 35та, "Гуанжоу" сафида 29та ва Бразилия терма жамоасида 9та).
Паулиньо жорий мавсум ЛаЛиганинг 23та учрашувида майдонга тушиб, 8та гол уришга муваффақ бўлди.


