Бэйлнинг агенти: "У АПЛга қайтиши мумкин"

Mirjalol Normatov
17 май 2022
"Реал" футболчиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг футболдаги келажаги ҳақида гапирди.

- У "Реал"дан кетади. Уэльс термасидаги келажаги ҳақида гапирадиган бўлсам, барчаси терманинг ЖЧ-2022га чиқишига боғлиқ. Ўшанда барчаси аниқ бўлади.

- Унинг Англияга қайтиш эхтимоли борми?

- Менимча, ҳа. Бироқ кўрамиз, барчаси ҳозир Уэльс термасининг мундиалга чиқишига боғлиқ.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal