

Агар "қироллик клуби" бош мураббийлигини Зинедин Зидан тарк этса, 31 ёшли ўйинчи Мадридга қайтиши мукин. Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячининг "Реал" билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Гарет Англия клубига жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталарида ўтган эди. Ижара шартномаси 2020/21 йилги мавсум сўнггида якунланади.
Бэйл жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



