

"Цзянсу Сунин"дан сўнг "Бейжинг Гоан" ҳам уэлслик ўйинчини ўз таркибига қўшиб олишни хоҳлаб қолди.
Пекин клуби футболчининг ҳозирги маошини тўлай оладиган ёки ундан ҳам кўп маош тўлайдиган клублардан биридир.
Хавбек "Реал"да ҳафтасига 600 минг фунт (669 минг евро) миқдорида маош олади.
Бэйл фаолиятини "Бейжинг Гоан"да давом эттирса, у Хитойдаги энг кўп ҳақ олувчи ўйинчига айланади. Ҳозирда эса бу мақом Эсекьель Лаессига тегишлидир.
Эслатиб ўтамиз, трансферлар ойнаси Хитойда 31 июлда ёпилади.




