Бензема “Реал”да Марселонинг рекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
12 фев 2023
Марокашда ўтган клублар ўртасидаги ҳисоб бўйича 19-жаҳон чемпионатида “Реал” бош соврин эгасига айланди.

Карим Бензема финалда “Ал Ҳилол” дарвозасини ишғол этишга эришди. Эътиборлиси, у мусобақа учун йўл олган футболчилар рўйхатида эмасди, аммо ҳал қилувчи баҳс Анчелотти унга имкон беришга қарор қилди.

Шу тариқа, Бензема мадридликлар сафидаги титулларини 31 тага етказиб олди ва бу борада клуб рекордчиси бўлган собиқ жамоадоши Марсело билан тенглашди. 35 ёшли футболчи 2009 йилдан бери мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia