

"Валверьде ҳозирги кунда дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячисими? Шубҳасиз, шундай", – деди Бентанкур.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде шу пайтгача барча мусобақаларда 8 та гол урди. Ярим ҳимоячи "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти билан гаров боғлади: уругвайлик футболчи Испания чемпионатида бир мавсумда камида 10 та гол урмаса, италиялик мутахассис мураббийлик фаолиятини якунлайди.



