Беллингем агар "Олтин тўп" ютса "Реал"дан яхшигина бонус олади

Aziz Tukhtamuradov
9 июн 2023
Жуд Беллингем агар "Олтин тўп" соҳибига айланса, "Реал"дан қўшимча пуллар олиши мумкин.

Аввалроқ 19 ёшли футболчи Мадрид клуби сафига 103+31 миллион евро эвазига ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди. "Боруссия Д"га бериладиган қўшимча бонуслар футболчининг голлари ва совринларига боғлиқ бўлади. 

Беллингемнинг ўзи ҳам агар олдиндаги олти мавсум давомида "Олтин тўп" ютса қўшимча бонусларга эга бўлади. 

"Реал" Винисиус Жуниор билан янги шартномага ҳам шундай банд қўшиб кетмоқчи. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Cadena SER