

"Бизга Хавертц бўйича бир неча марта қўнғироқ қилишгани ва унга қизиқишаётгани сир эмас. Мен Румменинге ("Бавария" бош директори) билан самимий ва бевосита суҳбат қурдим. У дарҳол Хавертцни сотмаслигимизни тушунди. Мюнхенликлар Кайга қизиққан ягона жамоа эмас. Уни яна бир йил қолиши мухлислар ва клубга фойда бўлади", - дейди Феллер.

Аввалроқ, Хавертцга 8 та топ жамоа оғиз солгани ва 20 ёшли германияликнинг трансфер баҳоси 100 млн евро бўлиши айтилганди.



