“Бавария” “Тулуза”га рад жавобини берди

Ярим ҳимоячи Микаэль Кюизанс “Тулуза”га ўтмайди.

“Бавария” 20 ёшли футболчисини француз клубига ижарага беришни истамади. Бу ҳақда “Sky Germany”га таяни Get Football Germany нашри хабар бермоқда.

Мюнхенликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Кюизанснинг ҳаракатларидан мамнн. Клуб раҳбарлари ҳам футболчи уларнинг кўз ўнгида ўсиб боришини кузатишмоқчи.

Жорий мавсумда Кюизанс “Бавария” сафида атиги 13 дақиқа майдонга тушди.


Манба: Get Football Germany