"Бавария" ҳимоячиси Зюле машғулотларда жароҳат олди номаълум муддатга сафдан чиқди

Alisher
17 мар 2022, 16:23
"Бавария" ҳимоячиси Никлас Зюле машғулотларда жароҳат олди.

Бу ҳақда мюнхенликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

26 ёшли немис чоршанба кунги машғулотларда сонидан жароҳат олди. Тикланиш муддати маълум қилинмаган.

Зюле 2021/22 йилги мавсум "Бавария" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: fcbayern.com