Ла Лига. "Барселона" "Реал"га яқинлашиб олди

Omonjon To`xtamirzayev
18 фев 2024
Ла Лига 25-тур якунларига кўра "Барселона" "Реал"га яқинлашиб олди.

Хави шогирдлари кеча "Сельта" устидан ғалаба қозонганди (2:1), Карло Анчелотти бошчилигидаги мадридликлар эса бироз аввал "Райо Вальекано" билан (1:1) дуранг ўйнашди.

Эндиликда икки клуб ўртасидаги фарқ 8 очкогача қисқарди (54 – 62).

Иккинчи ўриндаги "Жирона" ҳисобида 56 балл бор ва жамоа эртага "Атлетик" билан куч синашади. Кучли тўртликда яна "Атлетико" (51 очко билан) бор.

Аввалроқ, Хави "Барселона"дан мамнунлигини айтиб ўтганди.

 

Ла Лига мусобақа жадвали


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia