"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди

Mirjalol Normatov
25 апр 2025
Испания Кубоги финалини бошқариб борадиган ҳакам Рикардо Де Бургос Бенгоэчеа "Реал" ўз телевидениеси орқали ўтказаётган босим ҳақида гапирди ва матбуот анжуманида йиғлаб юборди.

Олдинроқ "Реал" матбуот хизмати айнан ушбу ҳакамнинг рақиблари фойдасига чиқарилган хато қарорлар борасидаги видео лавҳаларни оммага тақдим қилганди.

"Қачонки ўғлингиз мактабдан кўз ёши билан келиб, унга мактабидагилар отаси "ўғри" экан деб айтишганини билиш жуда оғир. Мен шунчаки ўз ўғлимга отаси ҳамма спортчи қатори хато қилиши мумкин бўлган оддий, лекин ҳақиқатпарвар инсон деб тушунтиришга, тарбиялашга ҳаракат қиляпман.

Бу жуда оғир, бироқ кимнидир айлаб ҳам бўлмайди. Қачонки фаолиятимни якунлаганимда ўғлим мендан фахрланишини, ҳакамлик эса қадриятларимизни белгилаб беришини истайман.

Ҳамкасбларим ҳис қилаётган нарсалар - адолатсизлик. Бу фақатгина профессионал даражага эмас, балки, ўсмирлар ва ёшлар футболига ҳам тегишли. Ҳар бир инсон қайси йўналишда кетаётганини билиши, спортдан, футболдан нима истаётганини тушуниши керак", - деди Рикардо Де Бургос Бенгоэчеа.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo