

Мутахассис жорий мавсум олдидан Каталония клуби устозига айланди.
"Бу биз танлаган мутахассис. Вальверде ақлли ва ўзининг услубларини яхши билади. У учрашув вақтида жамоани яхши бошқара олади. Шундай экан, ҳаммамиз Вальвердега ишониб, хотиржам бўлишимиз мумкин. У ёмон бошламади. Старт ишончли бўлди. Бироқ олдинда катта иш кутиб турибди" - дейди Бартомеу.


